
Чилилик футболчи кечаги машғулотлар пайтида оёғидан жароҳат олган. "Ювентус" мураббийлар штаби Видални "Аталанта" билан бўладиган ўйинда майдонга тушириб таваккал қилишмоқчи эмаслар. Олдинда жамоани Чемпионлар лигаси доирасидаги "Боруссия Д"га қарши муҳим беллашув кутиб турибди.