Вейналдумнинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди

Eldor Akmurzayev
27 авг 2022, 09:30
“Рома” ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жамоавий машғулотлар вақтида жароҳат олганди.

Тиббий текширувлар натижасида нидерландияликнинг кичик болдир суяги сингани маълум бўлди ва у жарроҳлик столи ётишига керак эди. Бироқ, футболчи шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда оёғини операция қилдирмасликка қарор қилди. У 2023 йил январида сафга қайтиши кутилмоқда.

Шундай қилиб, 31 ёшли ўйинчи Қатардаги мундиални ўтказиб юборади. Навбатдаги жаҳон чемпионати 20 ноябрда старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia