Вейналдум яна "Ливерпуль" билан шартномани узайтиришдан бош тортди

Alisher
22 сен 2020, 17:14
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум клуб билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Мерсисайдликлар нидерландиялик ўйинчига янги шартнома таклиф қилишди, аммо у буни рад этди.

Жоржиньо 4 йиллик шартномани хоҳламоқда, аммо "Ливерпуль" 11 ноябрда 30 ёшни қаршилайдиган футболчи учун узоқ муддатли шартнома таклиф қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хавбек 2016 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилади, у бунга қадар "Ньюкасл", ПСВ ва "Фейеноорд" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider