

Испан клуби 31 ёшли нидерландиялик футболчи учун 20 миллион евро тўлаши мумкин.
Вейналдум ёзда Париж клуби билан ижара асосида шартнома имзолаган эди. Ўйинчи аввалига "Барселона"га ўтиши керак эди, аммо сўнгги лаҳзада маош сабаб Париж клубини танлаганди.
Аммо, у асосий таркиб ўйинчисига айлана олмади. Вейналдум жорий мавсум ПСЖ таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



