Вейналдум “Рома”га ўтишидан олдин кимлар билан маслаҳатлашганини айтди
06 авг 2022 10:00
Янгиликлар
Вейналдум “Рома”га ўтишидан олдин кимлар билан маслаҳатлашганини айтди
“Рома” ПСЖ аъзоси Жоржиньо Вейналдумни 8 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Нидерландиялик “бўрилар” сафидаги илк интервьюсини берди.
“Бу ерда жуда қадрли эканимни ҳис қилдим. Албатта, бу клуб ҳақида билардим. Уларга қарши Европада бир неча бор ўйнаганман. Салоҳ ва Стротмандан “Рома” ҳақида сўрадим. Улар жуда яхши гапларни айтишди. Шундан кейин бу имконият ҳақида жиддий ўйлай бошладим.
Мамлакати гўзал, шаҳар чиройли, мухлислари эса жамоаси ҳақида жуда қайғуради. Клубга қанча эътибор қаратилаётганини кўрдим. Улар қўлларидан келганини қилишини тушундим. Ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб лайклар олдим. Акам жуда кўп илиқ хабарлар келганини айтди”, дейди Вейналдум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар