

"Вест Хэм" ёзги трансферлар ойнасида 30 ёшли хавбек билан шартнома имзоламоқчи.
Шу билан бирга, мексикалик футболчи "Атлетико"да қолишни хоҳламоқда ва "матрасчилар" таркибидаги ўрин учун курашмоқчи.
Эррера жорий мавсум "Атлетико" либосида Ла Лигада 14та ўйинда майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз, Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўтган йилнинг ёзида "Атлетико"га "Порту"дан эркин агент сифатида ўтган эди.




