"Вест Бромвич" янги бош мураббийни маълум қилди
24 июн 2021 22:55
Янгиликлар
"Вест Бромвич" янги бош мураббийни маълум қилди
"Бавария"нинг собиқ ҳимоячиси Валерьен Исмаэль "Вест Бромвич" бош мураббийи сифатида таништирилди.
45 ёшли француз инглиз клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. Ушбу тайинланув учун "Вест Бромвич" мураббийнинг олдинги иш жойи "Барнсли"га компенсация пулини тўлади.
"Вест Бромвич" ўтган мавсум якунларига кўра, 19-ўринни эгаллаб, чемпионшипга тушиб кетди. Ўтган мавсумда жамоани Сэм Эллардайс бошқарганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар