
Шотландиялик футболчи ва инглиз клуби ўртасидаги битим 5 йилга мўлжалланган. 20 ёшли Бёрк янги клубида 17-рақамда ўйнайди.
Британ нашрларининг маълумотларига кўра, инглизлар футболчи учун 15 млн. фунт (16,3 млн. евро) сарфлашди. Унинг АПЛдаги дебюти "Сток Сити"га қарши 27 август куни бўлиб ўтадиган баҳсда амалга ошиши мумкин.
Бёрк 2016 йил "Лейпциг"га ўтган эди. У немис жамоаси таркибида 26 та учрашув ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.