Веско Стешевич: "Чемпионатнинг бу даврида 4 та баҳсда 10 очко тўплаш катта машаққат талаб қилади"
05 окт 2023 23:21
Янгиликлар
Веско Стешевич: "Чемпионатнинг бу даврида 4 та баҳсда 10 очко тўплаш катта машаққат талаб қилади"
"Турон" - "Металлург" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчисида "Турон" яхши ҳаракат қилди ва гол бўлиши вақт масаласи эди. Бу жараён содир бўлди. Бироқ иккинчи таймда ҳаммаси ўзгарди. Йигитларни табрикладим. Сўнгги 4 та ўйинда 10 очко тўпладик.

- Бугунги баҳсда "Металлург" дурангга розидек ўйнади...
- Ғалаба қозонишни истагандик, биринчи бўлимда Ортиқов бизни голдан қутқарди. Кўпчилик ғалабани кутганди. Чемпионатнинг бу даврида 4 та баҳсда 10 очко тўплаш катта машаққат талаб қилади.
- Иван Йосович анчадан бери майдонга тушмаяпти. У қачон сафга қайтади?
- Унда жароҳат бор, кичик танаффусдан сўнг сафга қайтади, деб ўйлайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар