Верратти: "Реал" ёки "Барса" Францияда 5-6 тадан гол кирита олмайди"
05 дек 2016 16:16
Янгиликлар
Верратти: "Реал" ёки "Барса" Францияда 5-6 тадан гол кирита олмайди"
ПСЖ футболчиси Марко Верраттининг фикрича, Франция чемпионати Ла-Лигадан қолишмайди.
"Англияда футбол шоу. Германияда энг муҳими мухлислар. Италияда эса тактикага кўп нарса боғлик. Испанияда эса техника. Францияда эса асосан жисмоний кучга эътибор катта.
Француз жамоаларининг ЕЧЛдаги натижаларига қаранг. "Монако" ўз гуруҳида етакчи. "Лион" мамлакат чемпионатида 4-ўринда бўлсада, Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш имкониятига эга. Улар "Ювентус" билан тенгма-тенг ўйин кўрсатишди.
Испанияда очиқ ўйинни ҳуш кўришади. Шунинг учун ҳам "Реал" ва "Барселона" каби жамоалар осонлик билан 5-6 та голлар кирита оладилар. Улар Францияда бундай натижалар қайд эта олардилар дея олмайман, айниқса сафардаги ўйинларда", - дейди Верратти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар