Верратти ПСЖ рекордчисига айланди

19 фев 2020, 09:05
Марко Веррати ПСЖ тарихидан жой олди.

ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Боруссия”га қарши баҳсда ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти ўйинни тўлиқ ўтказди. Бу Марко учун ПСЖ сафида еврокубоклардаги 58-ўйин бўлди. Натижада италиялик футболчи бу борада рекордчига айланди. Верратти 57 та ўйин ўтказиб, ПСЖнинг евроаренадаги рекордчиси бўлиб келган Пол ле Гуэнни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, Верратти “Боруссия”га қарши 11 март куни бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида иштирок этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›