

"Вератти оёғидан зарба еган. Агар Норвегияга қарши ўйин ҳал қилувчи бўлганида таваккал қилиб уни майдонга туширишим мумкин эди. Шу сабабли, бу сафар унга дам бермоқчимиз", - дейди италияликлар бош мураббийи Антонио Конте.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Евро-2016 йўлланмасини қўлга киритиб бўлган.


