Верратти Италия термаси ихтиёрига бормайди

Mirjalol Normatov
20 сен 2022, 00:30
Марко Верратти жароҳати сабабли Италия термасининг навбатдаги учрашувларида қатнашмайди.

ПСЖдагилар футболчининг "Лион"га қарши ўйин вақтида чап оёғининг болдир қисмидан жароҳат олганини маълум қилган. Шу сабабли у Италия термаси ихтиёрига жўнатилмади. Марконинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

"Марко ўйнай олмайди. Ҳатто у юра олмаяпти. Катта эҳтимол билан Фратеззини чақирсак керак. Кўрамиз. Тоналида ҳам кичик муаммо бор. Пеллегринининг ҳолатини яқин вақтлар ичида муҳокама қиламиз. Политано эса, фикримча, ўйинга тайёр", - деди Манчини.

Италия термаси 23 сентябрь куни Англия билан, 26 сентябрь куни эса Венгрия билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal