UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. Турнинг марказий ўйинида дуранг қайд этилди  1 02:42А Серия. "Наполи" "Рома"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 02:15АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "бўрилар"га енгилди  18 02:02Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?  48 02:00Olamsport: Тайсон - Жонс жанги тафсилотлари, UFC ҳазиллашмоқдами? ва бошқа хабарлар  0 01:53Сетьен "Барса"ни судга берди  4 01:40Лаутаро "Интер"дан кетмоқчи, у Мендешга мурожаат қилди (Marca)  0 01:09Доннарумма: Муаммо йўқ, "Милан"да қолмоқчиман  0 00:51АПЛ. "Қуруқ ўйинлар" сони бўйича "Челси" посбони етакчи  0 00:32Ла Лига. Турнинг марказий учрашувини кимлар асосий таркибда бошлайди?  0 00:21Сенегал терма жамоасининг афсонаси 42 ёшда вафот этди  3 23:59А Серия. "Наполи" ва "Рома"нинг бошланғич таркиби маълум!  0 23:38Антуан Гризманн: "Барса" чемпион бўлмоқчи  11 23:25АПЛ. Турнинг марказий учрашувида ҳисоб очилмади  44 23:19АПЛ. "Арсенал" – "Вулверхэмптон": Ляказетт заҳирада қолдирилган  3

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади

Италия А Серияси 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз асосий таркибда майдонга тушди ва 63-дақиқада ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Шомуродов бу вақт давомида дарвоза томон зарба бермаган бўлса ҳам, ўйинда "йўқолиб қолмади" ва фаол ўйнашга ҳаракат қилди. Ўйиндаги устунлик эса "Верона" тарафида бўлди, аммо "Женоа" посбони Маттиа Перин бир неча бор ажойиб сейвлар ижро этди. Якуний ҳисоб эса 0:0.


"Верона" - "Женоа" 0:0

"Верона" (3-4-2-1): Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Закканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60). 

"Женоа" (3-5-2): Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79). 

Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Верона

Серия А . 4-тур

20/10/2020, 00:45

0
:
0
Тугади

Дженоа

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Antonio Rapuano

45'
90'
53'  Адриен Тамез
60'  Андреа Фавилли (Никола Калинич)
66'  Алан Эмпереур (Федерико Димарко)
81'  Адриен Тамез (Эдди Сальседо)
81'  Эбрима Колли (Маттиа Дзакканьи)
11'  Милан Бадель
43'  Горан Пандев
54'  Паоло Гильоне
63'  Элдор Шомуродов (Джанлука Скамакка)
69'  Маттиа Бани (Эдоардо Гольданига)
78'  Милан Бадель (Валон Бехрами)
79'  Николо Ровелла (Стив-Майк Эбоа Эбонг)
79'  Горан Пандев (Витторио Париджини)
85'  Эдоардо Гольданига


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Женоа"да яна иккита сариқ карточка: Голданига қўпол ҳаракати учун сариқ карточка олган бўлса, меҳмонлар устози Маран ҳам ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

84. "Верона" ўйинчиси стандартдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди ва мезбонлар ўйинчиси бош билан рақиб дарвозасига зарба берди. Аммо, яна Перин ажойиб сейви билан жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди. 

84. "Верона" айни дамга қадар рақиб дарвозаси томон 16та зарба берди, "Женоа"да эса бу кўрсаткич 6тани ташкил этмоқда.

81. "Верона" мураббийи ҳам икки ўзгартиришни амалга оширди: Заккагни - Колли, Салкедо - Тамез.

80. "Женоа"да бир йўла уч ўзгариш: Бехрами - Бадель, Эбо Эбунго - Ровелла, Парижини - Пандев. 

76. Ўйин давом этмоқда, Шомуродов майдонни тарк этганидан сўнг баҳс сокинроқ ўтаётгандек). Аммо ҳали "Женоа" ҳимояланмоқда, "Верона" эса тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.

71. Ҳа, ўйин анча сокинлашди, темп эса юқори эмас.

69. Ўзгаришлар давом этмоқда. Бу сафар "Женоа"да: Голданига Банини алмаштирди.

67. Мезбонлар таркибидаги навбатдаги ўзгариш: Эмперор майдонни тарк этди, унинг ўрнига эса Димарко туширилди.

66. Бурчак зарбалари бўйича кўрсаткич бутунлай "Верона" тарафида: 13-1 (!)

63. "Женоа"да ўзгариш: Шомуродов ўз ўрнини Скамаччага бўшатиб берди. Элдор ёмон ўйин ўтказмади, умид қиламизки, ҳамюртимиз кейинги ўйинлардан жамоага, умуман А Серияга янада мослашиб голлари билан мухлисларни хурсанд қилади.

60. "Верона"да ўзгариш: Калинич Фавиллини алмаштирди.

59. "Верона" ўйинни ўз қўлига олди. Мезбонлар кетма-кет "Женоа" дарвозаси томон ҳужумлар уюштиришмоқда.

57. Колли жарима майдончаси ичидан "Женоа" дарвозаси томон яхши зарба берди, аммо Перин ажойиб сейв ижро этди.

54. Бир дақиқа ўтиб "Женоа" ўйинчиси Гильоне ҳам ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди, у рақибнинг қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

53. Навбатдаги сариқ карточка "Верона" футболчиси Тамезга кўрсатилди.

52. Шомуродовга нисбатан майдон марказида мезбонлар футболчиси қоида бузди.

48. "Женоа" иккинчи таймни фаолроқ бошлади, Элдор ҳам ўйинга анча мослашиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Пандевга сариқ карточка кўрсатилди. Тажрибали ҳужумчи рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган эди.

38. Ҳозирча Шомуродов ёмон кўринмаяпти. Футболчимиз айниқса иккинчи қаватдаги тўпларда фаол ўйнамоқда.

34. Периндан ажойиб сейв! У деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борган Коллининг зарбасини бартараф этди.

33. Пандев! Шомуродовнинг фаол ҳаракатларидан сўнг тўп охир-оқибат Пандевга етиб келди ва у дарвоза томон зарба берди, бироз ноаниқ.

28. Шомуродов Ровеллага ажойиб пас берган эди, аммо унинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.

25. Йўқ, Ровелланинг зарбаси дарвоза тўсинининг юқорисидан ўтиб кетди.

24. "Женоа" ўйинчисини жарима майдончаси яқинида қўполлик билан тўхтатишди. Меҳмонлар стандартдан ажойиб вазиятга эга бўлишди.

23. Перин оддий вазиятда хатога йўл қўйди, аммо бир амаллаб ўз хатосини тўғирлади.

22. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик мезбонлар тарафида: 60% - 40%

18. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо сон жиҳатдан кўп бўлган рақиблар бир амаллаб вазиятни бартараф этишди.

16. "Женоа" 3-5-2 схемасида ҳаракатланмоқда. Шомуродов таниқли Пандев билан тандем ҳосил қилган.

13. Илич узоқ масофадан Перин дарвозасига зарба бериб кўрди. Аммо, асли "Ювентус"га тегишли посбон тўпни осонгина эгаллаб олди.

11. "Женоа" ўйинчиси Бадель қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

8. Жамоалар навбати билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо "Верона" бироз фаолроқ ўйнамоқда. 

5. Шомуродов қанотдан олдинга қараб юрди ва "Верона"нинг бир ўйинчисини алдаб ўтди. Аммо, Элдорнинг паси ноаниқ чиқди.

4Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан икки жамоа ҳам кескин ҳужумларга ўтмаяпти ва жамоалар эҳтиёткорликка кўпроқ аҳамият беришмоқда.

1. "Женоа" ўйинчиси Радованович рақибга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилди, аммо ҳакам уни кечирди.

1. Ўйинга старт берилди. Олға Шомуродов!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


→ Элдор Шомуродов дастхати туширилган футбол тўпини ютиб олинг! 


- Ҳайрли кеч. Тез орада Италия А Серия 4-тур доирасидаги "Верона" - "Женоа" ўйини старт олади ва унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов дебют қилади. Бу баҳсни сиз азиз футбол ишқибозлари билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +173   

Фикрлар

+48   
19 окт 23:02:34
Mekhriddin
Мен футбол мухлисларидан бир нарсани тугри кабул килишларини истардим, аввало Яратган Эгам хамюртимиз Элдорни Узи кулласин. Мабодо бугун уйини чикмай колса ёмон хотинларга ухшаб юзсизларча Элдорни танкид килишдан тийилайлик. Мусулмончилик - аста секинчилик дейишади. Рухан куллаб кувватлайлик Элдорни!!!
+24   
19 окт 22:59:20
В Артиков
Аллох узи мададкор булсин, ишончли ва чиройли уйин кутамиз!
+19   
19 окт 23:13:09
Dimkaaaa
Дженоанинг аслида кандай клуб эканлигини билмайдиган дженоанинг ашаддий мухлислари олга......аслида бизга реалу барсалар бирпул ....БУГУНДАН БОШЛАЙМИЗМИ
+16   
20 окт 01:10:26
Sardor Juraboev
Futbol 2 da kommentator juda togri fikr bildirdi. Birinchi oyin, qiyin oyin, yana qiyin paytda. Unga yaxshi baho qoyaman dedi. Juda tori fikrlar. Eldor ga omad! Italiyadamiz stadionlar ochilsa borarmiz)))
+15   
19 окт 23:01:15
Soccer(uz)
Go'l ur va rabbinga sajda qilishingni kutaman Eldor!!!
+14   
19 окт 23:04:14
Jamshid Rakhmonov
Аллоҳ қўлласин, амин!
+11   
19 окт 23:03:23
Special_Spy
Eldor bu san uchun beriladigan eng katta imkoniyat o'zing va butun o'zbekxalqini asl yuzini ko'rsatishing uchun butun dunyoga ko'rsatginki Amir Temur avlodlari qanday kuchga ekanini omad yor bo'lsin
+8   
20 окт 00:28:24
star
Eldorga biroz italyancha azart yetishmayapti, pandevdan o'rganadiganlari ko'p birga ishlasa yahshi bo'lib ketadi
+7   
20 окт 00:24:41
S.Botirjon
Qanotdan kallaga chiqarishmesanmi Shomurodov bosh bilan yaxshi oynedi
+7   
19 окт 23:39:30
football4fans
Rostan komentlarni o'qib ko'zimga yosh kelayapti... Olg'a O'ZBEKISTON birdamligimizga ko'z tegmasin!
+7   
19 окт 23:03:16
barsa fara
Uzbek ugʻlini qanday bulishini kursatib quy ukajon
+7   
19 окт 23:02:34
leone0909
Иншааллах бугун Шомуродовдан 1 та гол ва голли узатма...
+6   
20 окт 01:29:23
Uchqunbek
Элдор ёмон ўйнамади. Барибир хаяжон борда энди. биз уйда пепси ичиииб ТВда ўйинни кўриб тўп Элдорга тушиб қолса қанчалик хаяжонлаиб турибмиз, у майдонда қанақа ахволдалигини тушуниш мумкин.
янги уйланган йигитга унинг турмуш ўртоғи кўпроқ мослашиши бор гап лекин куёвбола ҳам қизга мослашиши керакку :)
Қисқаси озгина вақт керак клуб Элдорга, Элдор эса клубга мослашиши керак.
Ҳаммаси яхши бўлади Иншааллоҳ.
+6   
20 окт 01:08:20
Vodil Bo'ston Doston
uxlemiz bolla
+6   
20 окт 01:06:56
Авгон махалласи
Энди хамма уйкуга
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика