Вернерга "Ньюкасл" қизиқмоқда

Alisher
26 июл 2022, 18:01
Ҳужумчи Тимо Вернер ушбу ёзда "Челси"дан кетиши мумкин.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчига "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, Вернернинг "РБ Лейпциг"га қайтишни хоҳлаши, аммо немис клуби унинг трансфери учун кимнидир сотиши кераклиги айтилган эди.

Вернер "Челси"га 2020 йилнинг ёзида ўтди. У клуб сафида 89та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern