Вернер "Интер"га ўтишдан бош тортди

Aslanov Jasurbek
25 авг 2021, 21:35
Яқинда "Интер" ҳужумчиси лондонликлар билан шартнома имзолаганди.

Тимо Вернер Англияда ишончсиз мавсумни ўтказди ва Ромелу Лукакунинг "Челси"га келиши билан немис ҳужумчисининг таркибда пайдо бўлиш имконияти янада пасайди. Хабарга кўра, Вернер ёзги трансферлар вақтида "Интер"га ўтиш имкониятига эга бўлган, бироқ 25 ёшли футболчи ушбу вариантдан воз кечиб, "Челси"да қолишга қарор қилган.

Форвард "Челси" сафида барча мусобақаларда 55 учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ҳамда 15 та голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›