Вератти: "Бу мавсум "Бавария" Чемпионлар лигаси ғолибига айланади"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2016, 14:16
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти жорий мавсумда Европанинг кучли чемпионатларида қайси жамоалар ғалаба қозонишни тахмин қилди.

"Манчестер Сити" АПЛ ғолибига айланади. Улар ҳозир яхши формада эмас, аммо Англиянинг энг кучли жамоаси ҳисобланишади. ПСЖ Лига 1 чемпиони бўлади деб умид қиламан, аммо буни амалга ошириш осон эмас. А Серияда эса "Ювентус"га тенг рақиб йўқ, Бундеслигада "Бавария"га ҳам шундай. Испанияда "Реал"нинг чемпионлигини кутяпман.

Чемпионлар лигаси борасида гапирадиган бўлсам, яқинда Карло Анчелотти билан суҳбатлашдим ва у "Бавария" жорий мавсумда барча совринларни қўлга киритишини айтди. Мен ҳам шундай ўйлайман" - дейди Верратти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›