Венгриялик футболчилар ва мураббийлар Варгани кўргани касалхонага ташриф буюришди
25 июн 2024 20:49
Янгиликлар
Венгриялик футболчилар ва мураббийлар Варгани кўргани касалхонага ташриф буюришди
Форвард юз суяклари синганидан кейин операция қилинди.
Венгриялик футболчилар ва мураббийлар операция қилинган Барнабаш Варганинг ҳолидан хабар олгани касалхонага ташриф буюришди.
Венгрия - Шотландия (1:0) учрашувининг 68-дақиқасида 30 ёшли ҳужумчи рақиб дарвозабони Ангус Ганн билан тўқнашиб кетди. Шундан сўнг, "Ференцварош" футболчиси майсазорга йиқилиб, жиддий жароҳат олди ва тезёрдам кўмагига муҳтожлик сезди.
Варгага юз суякларининг синиши ташхиси қўйилган. У Штутгартдаги клиникада муваффақиятли операция қилинди.
Венгрия терма жамоаси мураббийлари ва футболчилари касалхонага ташриф буюриб, жароҳат олган футболчи ҳолидан хабар олди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар