

Ньондаги УЕФА элит мураббийлар форумида португалиялик мутахассис барча билан яхши муносабатда эди. ОАВ вакиллари ва бошқа клубдаги ҳамкасбларини яхши кутиб олди. Кейин у мураббийлар ва расмий шахслар кутиб ўтирган залга кирди. Моуриньо Венгер ёнидаги бўш жойни кўрди ва ўша томон ҳаракатланди.
"Йўқ, бунинг иложи йўқ" - дейди франциялик мутахассис.
Моуриньо ва Венгер португалиялик 2004 йилда "Челси"ни бошқаришни бошлагандан бери бир-бирини ёқтирмайди.



