Венгер: "ПСЖ Санчесни харид қила олмаганидан сўнг, Неймарга эътибор қаратди"

Aslanov Jasurbek
24 июл 2017, 12:28
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, ПСЖ "тўпчилар" форварди Алексис Санчесни сотиб ололмаганидан сўнг, "Барселона" ҳужумчиси Неймарга эътибор қаратган.

"Санчес Парижга бормаган. Чунки ПСЖ Санчесни харид қила олмаганидан сўнг, Неймарга эътибор қаратган. Сўнгги уч-тўрт кун миш-мишларни ўқидим. Газета Санчес ҳақидаги миш-мишларни Неймарга бурди. Бугун улар Неймар ҳақида гапиришмоқда, уч кун олдин эса бу ролда Алексис эди. Аммо бир неча маротаба Санчес сотилмаслигини аниқ айтдим" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›