Венгер: "Монако"га қарши ўйинда йўқотадиган нарсамиз йўқ"

Aziz Tukhtamuradov
16 мар 2015, 20:35
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Монако"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ҳеч қандай босим ҳис қилмаётганини маълум қилди.
"Эндиликда "Монако" фаворит ҳисобланмоқда. Шу сабабли, уларнинг йўқотиши мумкин бўлган нарсаси бор. Бизда эса бу нарса йўқ. Шу сабабли, бу ўйинда босим ҳис қилмаяпмиз.

Қандай қилиб юта олишимиз мумкин? Агар "Вест Хэм"га қарши ўйиндагидек сўнгги сонияларгача курашсак, сабрли бўлган ҳолда сифатли футбол намойиш этсак", - деб айтиб ўтди франциялик мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru