Венгер: "Монако"га қарши ўйинда имкониятлар 50га 50"
Aziz Tukhtamuradov
23 фев 2015, 20:27
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Монако"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Сўнгги йилларда нимчорак финал ўйинлари қийин кечмоқда. "Монако" билан ўйинимизда имкониятларимиз 50 га 50. Жамоа ҳимояда яхши ҳаракат қилишини биламиз. Улар гуруҳ босқичида кам гол ўтказиб юбордилар. Ўйинда бизга осон бўлмайди", - дейди Венгер.