

"Мбаппени илк марта кўрганимда, у Пелега ўхшайди, дегандим. Ўшанда ҳамма мени ақлдан озган деб ўйлади, лекин мана, у ушбу даражага етди. Унда фақат тезлик эмас, фантазия ҳам бор, - дейди Венгер.
Қолаверса, мутахассис ҳамюртини бошқа бир ҳужумчи, ҳозирда кўпчиликка таниш бўлган Эрлинг Холанд билан солиштирди. Венгернинг фикрича, Мбаппе техника борасида норвегиялик форварддан кучлироқ.
Франция чемпионатининг жорий мавсумида 23 ёшли Мбаппе 15 учрашувда 15 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ Мбаппега "Реал"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Transfermarkt портали футболчини 160 миллион еврога баҳоламоқда.



