

Нашр маълумотларига кўра, мураббийининг хизматларига “Лион” қизиқмоқда. “Лион” устози Бруно Женезио эса жорий мавсум сўнггида жамоа билан хайралашади. Қолаверса, клуб раҳбарияти аллақачон Венгер билан алоқага чиқиб, уни жамоага таклиф қилган.
Венгер 2018 йилнинг май ойидан буён ишсиз юрибди. У ўтган мавсум якунида 22 йиллик бошқарувдан сўнг “Арсенал” билан хайрлашганди.
У “канонирлар” билан 17 та совринни қўлга киритганди. Булар орасида уч марта Англия чемпионлиги ва еттита Англия Кубоги ҳамда мамлакат Суперкубоги сингари совринлар мавжуд.
“Арсенал”га келишидан олдин эса Венгер Францияда 1984-1994 йиллар давомида “Нанси” ва “Монако”ни бошқарганди.



