Венгер: "Арсенал"нинг мақсади - "Челси"дан ортда қолмаслик"

Aslanov Jasurbek
3 янв 2017
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоасининг режалари ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳозирча АПЛда катта жамоалар рақибларини мунтазам мағлуб этмоқдалар. Бироқ, хар доим ҳам бунақа бўлавермайди.

Айни пайтда "Челси" ҳар бир турда ғалаба қозонмоқда. Шу сабабли ҳам, бизнинг мақсадимиз улардан қолиб кетмаслик ва ўз ўйинларимизни барчасини ютиш. Эртами кечми, уларни қувиб ўтиш учун бизда имконият пайдо бўлади", - дейди франциялик мураббий.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: standard.co.uk