Венгер: "Арсенал" бу мавсум тўртинчи ўринни эгаллай олмайди"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2018, 11:05
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 29-турида "Брайтон"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.

"Бу мавсум тўртинчи ўринни эгаллай олмаймиз деб ўйлайман. Математик жиҳатдан бизда имконият бор, аммо тўсиқларни енгиб ўтиш осон эмас.

Бундай вазиятга дуч келсангиз, сизга кўплаб саволлар беришади. Аммо сиз жамоага қийин вазиятдан чиқишда ёрдам бериш учун ўз ишингизни қилишингиз лозим" - дейди Венгер.

"Брайтон"га қарши баҳсдан сўнг "Арсенал" 2002 йилдан бери илк марта кетма-кет 4та учрашувда мағлуб бўлди.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports