Венгер «Арсенал» билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
30 май 2014, 18:42
«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер клуб билан янги шартнома тузди, деб хабар бермоқда Лондон клуби расмий сайти.
64 ёшли француз «Арсенал»да яна уч йил ишлайди. Венгер «Арсенал»ни 17 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Венгер клуб билан уч бор чемпионликка эришган, беш бор Англия кубоги ва тўртта Англия Суперкубогини қўлга киритган. У бошчилигида «Арсенал» 2006 йил ЕЧЛ финалига қадар етиб борганди.

The Guardian нашрининг хабарига кўра, Венгер янги шартномага кўра йилига 8 миллион евро маош олади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›