Венгер Англиядаги янги футбол қоидаларини қўллаб-қувватлади

Aslanov Jasurbek
6 авг 2017, 13:49
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер симуляция учун жазо ҳақида фикр билдирди.

Янги мавсумдан бошлаб симулянтлар икки учрашувга дисквалификация қилиниши, ўйини вақтида берилган сариқ ёки қизил карточкалар бекор бўлиши мумкинлиги эълон қилинди.

"Бу менга ёқди. Ўйиндаги ғирромликларни йўқотишни ва пул тўлайдиган мухлисларни ҳурмат қилишларини истайман. Улар "шўнғиётганлар"ни эмас, футбол кўргани келишади. Мухлисларимиз катта пул сарфлашади, шу сабабли ўйинни максимал даражада тоза ва тезкор қилмоқчимиз" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com