Венгер: "Англия лига Кубоги - фаолиятимдаги етишмаётган бўлакдир"

Aslanov Jasurbek
25 фев 2018, 14:15
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер "Манчестер Сити"га қарши Англия лига кубоги финалидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Англия лига Кубоги - фаолиятимдаги етишмаётган бўлакдир. Лига Кубогини ҳали ютмаганман. Бу турнир ёш футболчиларнинг ривожланишида мухим ўрин тутади. Аммо, энди биз финалдамиз. Бу эса совринни қўлга киритиш учун катта имкониятдир", - деди Венгер.
"Арсенал" — "Манчестер Сити" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›