Унинг сўзларига кўра, японларни ЖЧ-2018га тайёрлаш учун бироз вақт зарур бўлади.
"Мен Япония терма жамоасини бошқариш учун бошқа бир қанча таклифларни рад этдим. Бундан жудаям хурсандман. Масъулиятни ҳис қилиб турибман, ишончим комилки, ҳали кўп нарсага эришамиз. Сўнгги вақтларда терма жамоанинг натижалари бир оз пасайди. Аммо, мен терма жамоани асл ҳолига қайтармоқчиман.
Жазоир терма жамоасини ҳам қабул қилиб олганимда, улар ҳам деярли шунга ўхшаш вазиятда эдилар. Аммо, бир оз вақт, куч ва сабр муваффақиятга эришишимиз учун етарли бўлди. Ўйлайманки, Япония терма жамоаси билан ҳам муваффақиятга эриша оламиз", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси 27 март куни Тунисга қарши майдонга тушса, 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси кунчиқар юрт вакилларига рақиблик қилади.