Варди учта ўйинга четлатилди

Aslanov Jasurbek
20 дек 2016, 23:29
Англия футбол ассоциацияси “Лестер” ҳужумчиси Жейми Вардининг дисквалификацияси масаласини кўриб чиқди.

 

АПЛ 17-туридан ўрин олган “Сток Сити” – “Лестер” (2:2) учрашувининг 28-дақиқасида Варди рақиб футболчисига қўпол муносабатда бўлгани учун қизил карточка билан “сийланганди”.

Учрашув якунлангач, “Лестер” вакиллари ҳакам қарорига апелляция беришиб, ҳужумчи рақибга атайлаб қўполлик ишлатмаганлигини таъкидлашганди.

Англия футбол ассоциацияси амалдаги Англия чемпионининг апелляциясини рад этди. Натижада Варди жамоасининг “Эвертон”, “Вест Хэм” ва “Мидслбро”га қарши бўладиган учрашувларида майдонга туша олмайди. Ҳужумчи 14 январда “Челси”га қарши кечадиган учрашувда майдонга қайтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›