Варди Англия терма жамоасига чақирилмайди?!

Alisher
13 янв 2020
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Лестер" ҳужумчиси Жейми Вардини терма жамоага чақирмоқчи эмас.

Қария футболчи олдинроқ халқаро майдондаги фаолиятини якунлаган эди. Шу билан бирга Харри Кейннинг жароҳати Саутгейтни бошқа ҳужумчи излашга мажбул қилмоқда.

Саутгейт Вардига фақат ўта оғир вазиятдагина мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Фақатгина Кейн катта турниргача улгурмаганида ва Тэмми Абрахам жароҳат олган тақдирда Вардига мурожаат қилиниши мумкин.

33 ёшли Вардининг ўзи ҳам терма жамоага қайтиш иштиёқида ёнмаяпти. Ҳужумчи жорий мавсум АПЛда 20та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 4та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic