Варди 30 ёшдан кейин Премьер-лигада 100 та гол урди. Бу чемпионат рекорди саналади

Оқил Абдубарноев
24 окт 2022, 01:09
"Лестер" ҳужумчиси Жейми Варди 30 ёшдан ошганида Премьер-лигада гол уриш бўйича рекордни янгилади.

35 ёшли ҳужумчи АПЛнинг 13-турида "Вулверхэмптон"га (4:0) гол урди ва голли узатмани ҳам амалга оширди.

Шу тариқа, Варди 30 ёшдан сўнг Премьер-лигада 100 та гол уришга эришди. Бу кўрсаткич бўйича у Иан Райт (93), Алан Ширер (84), Фрэнк Лэмпард (82) ва Тэдди Шерингем (77)ни ортда қолдирди.

Жорий мавсумда “Лестер” футболчиси илк бор гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Gracenote Sports