Варан "Реал" билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди

Aslanov Jasurbek
14 июн 2021, 20:50
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан клуб билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

Футболчи Францияга қайтишни афзал кўрмоқда ва ПСЖ унга қизиқиш билдирмоқда. Вараннинг трансфер суммаси 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мадрид клуби Рафаэль Варанга ўринбосар изламоқда. Асосий номзодлар — "Севилия"дан Жюль Кунде ва "Вильярреал"дан Пау Торрес. Иккала футболчи ҳам 60-70 миллион еврога баҳоланмоқда, шу сабабли француз ўйинчиси кетадиган бўлса, бу "қаймоқранглилар" учун ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль Варан 2011 йилнинг ёзида "Ланс"дан "Реал" сафига бориб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Confidencial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›