Варан МЮнинг машғулотларида қатнашмаяпти

Оқил Абдубарноев
11 июл 2022, 20:28
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоасининг Таиланддаги бугунги мавсумолди машғулотларида иштирок этмади.

Эслатиб ўтамиз, Варан июнь ойи бошларида Франция терма жамоаси сафида Миллатлар лигаси ўйинида жароҳат олганди.

Шунингдек, жароҳатидан фориғ бўлаётган жамоа сардори Харри Магуайр ҳам машғулотни тўлиқ ўтказа олмаяпти. Шу тариқа, "Манчестер Юнайтед"нинг бугунги машғулотида бор-йўғи учта номинал марказий ҳимоячи иштирок этди - Аксель Туанзебе, Виктор Линделоф ва Эрик Байи.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Manchester Evening News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›