Варан: "Бензема Франция терма жамоасида ўйнашни жуда истайди"

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2017, 12:42
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг сўзларига кўра, унинг жамоадоши Карим Бензема Франция терма жамоасида ўйнашни истамоқда.

Бироқ "учранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам "Қироллик клуби" ҳужумчиси хизматларидан воз кечишда давом этмоқда.

"Бензема - феноменал футболчи ва у жамоамизда ўйнаётганидан мамнунмиз. Гап миллий терма жамоа ҳақида кетганида, Бензема Франция терма жамоасида ўйнашни жуда истаётгани аён бўлади. Бу бош мураббий қўлида. У қарор қабул қилади. Карим ҳақида кўп суҳбатлашиб тураман ва унинг ҳаёлларини биламан" - дейди Варан.

Бензема Матьё Вальбуэна билан бўлган товламачилик ишидан сўнг терма жамоага чақирилмай қўйган.

Бензема Вальбуэнага бўлган товламачиликда иштирок этганини тан олди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›