UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  18 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? Янгиликлар

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика