ВАР энг кўп голини бекор қилган Ла Лига клублари маълум бўлди

Оқил Абдубарноев
27 фев 2024, 23:12
Етакчи жамоалар технология жабрдийдаси бўлган.

Испан матбуотининг хабар беришича, ВАР технологияси жорий этилганидан бери ҳакамлар "Реал Мадрид"нинг 27 та голини инобатга олмаган.

2-ўринни “Севилья” (16), 3 ва 4-ўринларни “Атлетико” ва “Валенсия” (ҳар бирининг 14 голи бекор қилинган) эгаллади.

Кейинги ўринларни "Реал Сосьедад" (13) ва "Сельта" (12) эгаллаб турибди. "Барселона" 7-10-ўринларни "Вальядолид", "Эспаньол" ва "Вильярреал" (ҳар бирининг 11 голи ҳисобланмаган) билан бўлишиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›