UZ

Сўнгги янгиликлар

Ван Перси АПЛда ўзининг 140-голини урди Янгиликлар

Ван Перси АПЛда ўзининг 140-голини урди

"Манчестер Юнайтед" ва Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Робин ван Перси Англия Премьер лигасидаги ўзининг 140-голини урди.

Бу натижага у "Саутгемптон" билан ўйинда (2:1) дубл қайд этгани туфайли эришди.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли ҳужумчи 2004 йилда "Фейеноорд"дан "Арсенал"га кўчиб ўтади. Ўшандан бери футболчи Англия чемпионатида 267 та ўйин ўтказган. У 2012 йилда Лондонни тарк этиб, "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика