Ван Гал яна "қовун туширди"

Aslanov Jasurbek
30 апр 2016, 10:41
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал матбуот-анжуманида жамоа дарвозабони Давид Де Хеани ҳеч қачон чемпион бўлмаган деб, хатога йўл қўйди.

Испаниялик посбон 2012/13 мавсумда МЮ билан Премьер-лига ғолибига айланган эди.

"Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида чемпионлик тажрибасига эга футболчилар кам. Маттео Дармиан чемпионатда ғолиб чиқмаган, Давид де Хеа эса ҳеч қачон совринни боши узра кўтармаган. Мемфис Депай ўтган мавсумда ПСВ билан Голландия чемпионатида ғалаба қозонган, демак таркибимизда бундай футболчилар жуда кам...

Руни ва Кэррик - улар чемпион бўлишган ва бир неча маротаба" - дейди ван Гал.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal