Ван Гал: "МЮнинг натижалари яхши эмас, аммо бир ойдан сўнг ҳаммаси ўзгариши мумкин"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2015, 13:45
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Челси"га қарши АПЛнинг 19-тур учрашувидан (0:0) сўнг, вазият бир ойдан сўнг ўзгариши мумкинлиги ҳақида айтди.

МЮ Премьер-лиганинг сўнгги беш учрашувида 2 очко йиғди.

"Бизга бироз омад етишмади, аммо жуда яхши вазиятлардан ҳам гол ура олмадик. Жуда хафаман. Яхши ўйин учун футболчилардан миннатдорман, аммо бизга ғалаба керак. Бугунги ўйин мухлисларга умид бағишлади. Футболчи ва раҳбарият билан муносабатим жуда яхши. Натижалар қониқарли эмас, аммо ҳаммаси бир ўйинда ўзгариб кетиши мумкин" - дейди ван Гал.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport