Ван Гал: "Мураббийлик фаолиятимни якунлаяпман"
11 мар 2019 14:52
Янгиликлар
Ван Гал: "Мураббийлик фаолиятимни якунлаяпман"
Машҳур голландиялик мураббийи Луи ван Галнинг сўзларига кўра, у фаолиятини якунлаяпти.
"Мураббийликни тугатяпман. Хотиним мени чет элдаги ишга кузатиш учун 22 йил олдин ишлашни тўхтатган. Аёлимга 55 ёшда нафақага чиқишимни айтганман. Ҳозир 65дан ошдим, энди давом эттира олмайман.
Футболчилар каби хотиним ҳам Луи ван Гал билан яшашга ҳақли. Ҳозир у жуда бахтли" - дейди ван Гал.
67 ёшли ван Гал фаолияти давомида "Аякс", "Барселона", АЗ, "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" каби клубларни бошқарган. У икки марта Голландия терма жамоаси устози сифатида ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар