

"Клубимиз доимо футболчиларга маълум бир миқдорда пул тўлайди, "Реал" эса нима таклиф қилди? Биз маблағни кўрсатдик, улар рози бўлишлари керак эди. Бир неча йил давомида "Манчестер Юнайтед" катта пул сарф қилди, аммо ўз футболчилари учун бунча маблағ олгани йўқ. Давид - сўнгги уч йилда жамоанинг энг яхши дарвозабони. Мураббий шундай футболчини қўйиб юборишга рози деб ўйлайсизми? Албатта, йўқ.
Ди Мария? Биз бу муаммони ҳал қилди, аммо Анхелнинг кетиши - жамоа учун катта йўқотиш. Бизга ҳужумкор, тезкор, ижодкор футболчи кераклигини айтган эдим, Ди Мария эса айнан шундай футболчи" - дейди ван Гал.



