

“Нима бўлишидан қатъий назар, Чемпионлар Лигаси қайдномасида Виржил учун жой топамиз деб ўйлайман. Ҳеч ким менга ниманидир ўзгартириш керак деб айтмади.
Дарҳақиқат, ҳеч қайси шифокор, умуман ҳеч ким Виржилнинг бу мавсумда қайтиши учун имкон борлигини айтмади. Бунинг иложи йўқ деб айтмоқчимасман, аммо қайтиш эҳтимоли жуда кам. Вақти-вақти билан мўжизаларга ишониб турамиз”, дейди Клопп.
Ван Дейк жорий мавсумда "қизиллар" таркибида 8 ўйин ўтказди ва 1 та гол урди. У жамоанинг АПЛ учун эълон қилинган қайдномасидан чиқарилган ва ҳозирда тикланиш жараёнини Дубайда олиб бормоқда.



