Ван Дейк Ҳоландни қандай тўхтатишни билади
14 окт 2022 16:47
Янгиликлар
Ван Дейк Ҳоландни қандай тўхтатишни билади
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни АПЛ доирасидаги тўқнашувда тўхтата олишига ишонмоқда.
Нидерландияликнинг сўзларига кўра, ҳозир буни амалга ошириш осон эмас, чунки норвегиялик энг чўққига чиққан даврини бошдан ўтказмоқда.
"Биз у тўплар қабул қилишига йўл қўймаслигимиз керак. "Манчестер Сити"га қарши ҳар доим қилганимиздек, юқори даражада ҳимояланишга ва энг яхши ҳолатда бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Биз майдонда ким бўлишидан қатъи назар улар гол уришни тўхтатишларини истаймиз. Лекин биз Ҳоланд кучли эканлигини биламиз", – деди ван Дейк.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Ливерпуль" учрашуви 16 октябрь куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар