

Daily Mail хабарига кўра, 29 ёшли футболчининг операциядан кейинги тикланиш жараёни янги босқичга ўтди – у енгил машғулотларга киришди.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик ҳимоячи 17 октябрь куни "Эвертон" билан дерби пайтида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Унинг тўлиқ сафга қайтиш муддати номаълум.
Ван Дейк жорий мавсумда "қизиллар" таркибида 8 ўйин ўтказди ва 1 та гол урди.



