Ван дер Сар МЮга қайтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
15 май 2014
«Манчестер Юнайтед» собиқ посбони Эдвин ван дер Сар клубга мураббий бўлиб қайтиши кутилмоқда.
Бу мавсумда дарвозабонлар билан Дэвид Мойеснинг ёрдамчиси Крис Вудс ишлади. Мойес ишдан кетгач Вудс ҳам кетиши кутилмоқда.

Агар «Юнайтед»га Луи ван Гал бош мураббий этиб тайинланса, 62 ёшли мураббий ван дер Сарни мураббийлар штабига киришга кўндира олади.

Алекс Фергюсон ван дер Сарга 2011 йил ушбу лавозимни таклиф қилганди, бироқ голландиялик посбон таклифга рад жавобини берган.

Ҳозирда ван дер Сар «Аякс» маркетинг бўйича директор лавозимида ишламоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru