

"Мен олдин айтганларимни такрорламоқчиман. Ҳали трансфер мулоқотлари кетмаяпти. Мен ҳозир фақат Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлаяпман", - дейди ван де Бек.
Голландиялик футболчи жорий мавсум "Аякс" таркибида ички чемпионатда 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.
ЕЧЛнинг 2019/20 йилги мавсумида 7та ўйин ўтказиб, 2та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.


