

Talk Sport маълумотига кўра, "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек ушбу трансфер ойнаси вақтида Англия клубларидан бирига ўтмоқчи.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчига Туманли Альбиондан "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари давогарлик қилмоқда. Ван де Бекнинг ўзи ҳам АПЛга йўл олишга рози.
Жорий мавсум, Донни 33 учрашувда 9 та гол урди ва 12 та голли пас берди.



