Ван-Биссака Испанияга йўл олиши мумкин
09 май 2022 10:16
Янгиликлар
Ван-Биссака Испанияга йўл олиши мумкин
"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Ван-Биссакага қизиқмоқда.
Мадрид клуби ёзда шартномаси якунлангандан сўнг жамоадан кетадиган Шиме Врсалькога ўринбосар изламоқда. "Қизил иблислар" 24 ёшли ҳимоячи билан харид қилиш ҳуқуқи мавжуд бўлган ижара битими тузишга тайёр, у бўлажак мураббий Эрик тен Хагнинг режаларига кирмайди.
Футболчининг Англия клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жамоада 2019 йилнинг июлидан бери ўйнайди.
Ван-Биссака жорий мавсум барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар